Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл транспорти соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон темир йўл тизимини янада модернизация қилиш бўйича режаларни маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл транспорти соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригида Ўзбекистон темир йўл тизимини модернизация қилиш ишлари давом этишини билдириб, яқин йилларда юзлаб замонавий йўловчи вагонлари ва юқори технологик поездлар харид қилинишини маълум қилди.

 

Президентнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда темир йўл транспорти соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида 2 минг 400 километрдан ортиқ янги темир йўл тармоқлари қурилиб фойдаланишга топширилди, 3 минг километрдан зиёд йўллар электрлаштирилди ҳамда 1 минг 100 километрдан ортиғи реабилитация қилинди.

 

Давлат раҳбари Самарқанд–Ургут, Байтқўрғон–Паркент ва Урганч халқаро аэропорти–Хива темир йўл тармоқлари барпо этилгани, Навоий–Бухоро участкасининг иккинчи электрлаштирилган линияси ишга туширилганини қайд этди. Шунингдек, Мароқанд–Навоий, Бухоро–Урганч–Хива, Мискин–Нукус ва Қумқўрғон–Қудуқли йўналишларини электрлаштириш ишлари давом этаётгани билдирилди.

 

Шавкат Мирзиёев мамлакатни халқаро транспорт йўлаклари билан боғлайдиган Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши ҳамда Афғонистон билан темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик Ўзбекистоннинг минтақавий транспорт ва транзит маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаётганини таъкидлади.

 

Президент, шунингдек, Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги юқори тезликдаги "Жалолиддин Мангуберди" электропоезди Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида қатновни бошлаганини эслатди.

 

Давлат раҳбари яқин йилларда юзлаб замонавий йўловчи вагонлари ва юқори технологик поездлар харид қилиниши, темир йўл инфратузилмаси кенгайтирилиши, вокзаллар модернизация қилиниши ҳамда соҳада рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятлари кенг жорий этилишини маълум қилди.

 

Сўзининг якунида Президент темир йўл транспорти соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва меҳнат фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.