Ўзбекистон

Россияда бензин экспортига қўйилган тақиқ яна узайтирилди

Гуманитар ёрдам мақсадида хорижий давлатларга ёқилғи экспорти халқаро ҳукуматлараро келишувлар асосида амалга оширилади.

Россияда бензин экспортига қўйилган тақиқ яна узайтирилди

 

Россия ҳукумати ички ёқилғи бозорида барқарорликни сақлаш мақсадида бензин экспортига қўйилган вақтинчалик тақиқ муддатини яна олти ойга узайтирди.

 

Ҳукумат қарорига кўра, 2027 йил 1 августдан 31 январгача бензин, дизель ёқилғиси, денгиз ёқилғиси ва газ мойи экспортига нисбатан вақтинчалик чекловлар амал қилади.

 

Шу билан бирга, 1 cентябрдан бошлаб чекловлар Россиядаги ишлаб чиқарувчилар томонидан экспорт қилинадиган дизель ёқилғиси, денгиз ёқилғиси ва газ мойига татбиқ этилмайди. Шунингдек, халқаро ҳукуматлараро келишувлар асосида хорижий давлатларга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун ёқилғи экспортига рухсат берилади.

 

Ҳукумат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини ёқилғи билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 1 ноябргача Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ҳудудий ҳокимликлар ва нефть компаниялари ўртасида махсус таъминот тартибини ҳам жорий этди.

 

Бундан ташқари, давлат ва муниципал муассасалар учун мотор ёқилғисини харид қилиш бўйича махсус нарх белгилаш қоидалари 2026 йил охиригача тўхтатилди. Бу ёқилғи харидларини умумий тартиб асосида амалга ошириш ҳамда биржа нархларидаги ўзгаришлар сабаб таъминот узилишларининг олдини олишга хизмат қилади.

 

Россия ҳукумати мазкур чоралар ички бозорда ёқилғи таъминотини барқарорлаштириш ва нархлар кескин ошиб кетишининг олдини олишга қаратилганини таъкидлади.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"