Ўзбекистон

Самарқандда пулга муҳтож аёлларни чет элга юбораётган 21 ёшли қиз ушланди

У бир аёлни Россияга жўнатишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Самарқандда пулга муҳтож аёлларни чет элга юбораётган 21 ёшли қиз ушланди

 

Самарқанд халқаро аэропортида одам савдоси билан боғлиқ жиноятда гумон қилинаётган қиз қўлга олинди. Бу ҳақда Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари давомида 2005 йилда туғилган Жиззах вилояти фуқароси пулга муҳтож аёлларни алдов йўли билан чет давлатларга фоҳишалик мақсадида юборишга уринган.

 

Тезкор тадбир давомида у Хатирчи туманида яшовчи аёлни Россияга жўнатиш учун йўл харажатларини ўз зиммасига олиб, уни кузатаётган вақтида Самарқанд халқаро аэропортида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан олинган авиачипталар процессуал тартибда ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси иккинчи қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"