Ўзбекистон

Тошкентда 3 августгача айрим йўллар ёпилади

Мустақиллик шоҳ кўчасининг иккинчи қисмида асфальт ётқизиш ишлари якунланaди.

Тошкентда 3 августгача айрим йўллар ёпилади

Тошкент шаҳридаги Мустақиллик шоҳ кўчасининг иккинчи босқичида асфальт ётқизиш ишларини якунлаш муносабати билан айрим йўлларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

 

 

2026 йил 31 июль соат 23:00 дан 3 август соат 22:00 га қадар қуйидаги участкаларда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади:

 

  • Оққўрғон кўчаси — Мустақиллик шоҳ кўчаси кесишмасидан Осиё кўчаси кесишмасигача;
  • Паркент кўчаси — Мустақиллик шоҳ кўчаси кесишмасидан Паркент-2 кўчаси кесишмасигача.

 

Қайд этилишича, чекловлар асфальт ётқизиш ишларини сифатли ва хавфсиз якунлаш, йўл инфратузилмасини босқичма-босқич такомиллаштириш ҳамда транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган.

 

Мутасаддилар ҳайдовчилардан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштиришни тавсия қилди.

custom img

Damas'да 28 нафар бола ташиган ҳайдовчига жарима бали ёзилди

Болаларнинг беш нафари автомобилнинг олд ўриндиғида жойлаштирилган бўлган.

custom img

Ўзбекистонда замонавий бассейн қурган тадбиркорларга 100 млн сўмгача субсидия берилади

2028 йилгача фойдаланишга топшириладиган дастлабки 100 та бассейн учун қурилиш ва ишга тушириш харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл транспорти соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон темир йўл тизимини янада модернизация қилиш бўйича режаларни маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонликлар Қирғизистонда 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан юриши мумкин бўлади

Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг учрашувида Садир Жапаров минтақа учун Шенген визасига ўхшаш ягона туристик виза жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўзбекистонда жазирамага қарамасдан, ёзги туризмга қизиқиш ортмоқда

2026 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатга 6,56 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 25 фоизга кўпдир.

custom img

Қорақалпоғистонда фермерлар учун махсус акселератор дастури йўлга қўйилади

Лойиҳа Абу-Даби тараққиёт жамғармаси молиявий кўмагида ICBА ва Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

custom img

Самарқандда пулга муҳтож аёлларни чет элга юбораётган 21 ёшли қиз ушланди

У бир аёлни Россияга жўнатишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

custom img

Тошкент яқинида 2,8 магнитудали зилзила содир бўлди

Зилзила эписентри Зангиота туманида қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"