Ўзбекистон

Тошкентда мансабдорлар қарийб 20 млрд сўмлик буджет маблағларини талон-торож қилди

"Ҳудудгазтаъминот" ва "Технопарк" мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда мансабдорлар қарийб 20 млрд сўмлик буджет маблағларини талон-торож қилди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Технопарк» МЧЖ мансабдор шахслари иштирокида 19,9 миллиард сўмлик буджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқлангани маълум қилинди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, масъул шахслар ўзаро тил бириктириб, гўёки электрон газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилганини расмийлаштириш орқали 19 миллиард сўм буджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

 

Текширув давомида яна бир қонунбузарлик ҳолати ҳам аниқланган. Хусусан, «Технопарк» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан истеъмолчиларга ўрнатилган 273 дона газ ҳисоблагичининг кўрсаткичлари амалдагидан кам ҳисоблагани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 861,1 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани қайд этилди.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, барча ҳолатларни аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Андижонда 39 минг доллар эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Улар давлат захирасидаги 24 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

custom img

Йўл ҳақини тўламаган йўловчилардан қарийб 2 млрд сўм жарима ундирилди

Жорий йил бошидан буён Тошкент автобусларида чиптасиз юрган 79 618 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

custom img

Аҳоли фойдаланадиган ҳудудлар қурилиш майдонига айлантирилмаслиги керак — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари пойтахтдаги жамоат ҳудудлари, болалар майдончаси ва яшил ҳудудлар сақланиши зарурлигини таъкидлади.

custom img

“Хоразм гуручи” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Янги мақом маҳсулот номининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаб, ундан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга хизмат қилади.

custom img

15 та ҳудудда электр ва газ масалалари бўйича махсус штаблар ташкил этилди

Махсус штаблар электр ва газ таъминотидаги муаммоларни ўрганиш, мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш ва тармоқлардаги камчиликларни бартараф этиш билан шуғулланади.

custom img

Наманганда яширин омборхонадан 28 мингдан ортиқ сертификатсиз дори воситаси аниқланди

Уларнинг қиймати 1,4 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

custom img

Академик лицейларга кириш тести натижалари эълон қилинди

Имтиҳон натижасидан норози бўлган абитуриентлар уч иш куни ичида апелляция шикояти бериши мумкин.

custom img

Ўзбекистон–Қирғизистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сони икки баробарга оширилади

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон билан давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сони 15 тадан 30 тага етказилишини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"