Ўзбекистон

Марказий Осиё ва Озарбайжон ягона тараққиёт маконини шакллантириши зарур — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президент Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжоннинг минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берди.

Марказий Осиё ва Озарбайжон ягона тараққиёт маконини шакллантириши зарур — Шавкат Мирзиёев

 

Мирзо Улуғбек туманида ёлғиз яшовчи кекса аёлнинг ҳолати юзасидан ўтказилган хизмат текшируви якунларига кўра, унга ўз вақтида зарур ёрдам кўрсатмаган масъуллар лавозимидан озод этилди.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек тумани “Ҳабиб Абдуллаев” маҳалласида яшовчи фуқаро Л. Журавлёванинг яшаш шароити акс этган видеомурожаат юзасидан ҳолат назоратга олиниб, жойида ўрганиш ишлари олиб борилган.

 

Аниқланишича, фуқаро 2026 йил 11 июндан бошлаб уй шароитида ижтимоий-маиший хизмат олиш учун ваучер билан таъминланган ва ҳафтасига тўрт маротаба хизмат кўрсатиб келинган. Шу билан бирга, тиббий хулосага кўра, у когнитив бузилишлар, томирли деменция, 2–3-даражали дистсиркулятор энцефалопатия ҳамда тарқоқ остеохондроз касалликларидан азият чекаётгани тасдиқланган.

 

Қўшимча текширувлар давомида фуқаро мустақил равишда овқатлана олмаслиги, кундалик эҳтиёжларини ўзи қондира олмаслиги, шунингдек, ёлғиз қолганида ўзига ва атрофдагиларга хавф туғдириши мумкинлиги аниқланган.

 

Шундан сўнг фуқаро доимий парваришга муҳтож деб топилиб, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига жойлаштирилган. Ҳозирда унга 24 соатлик тиббий ва ижтимоий парвариш хизмати кўрсатилмоқда.

 

Хизмат текшируви якунида туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходимлари фуқаронинг соғлиғи оғирлашаётганини ўз вақтида аниқламагани ва доимий парвариш заруратини белгиламаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"