Ўзбекистон

Ўзбекистонга салқин ҳаво кириб келмоқда

Дам олиш кунларидан бошлаб ҳаво ҳарорати босқичма-босқич пасая бошлайди.

Ўзбекистонга салқин ҳаво кириб келмоқда

 

Дам олиш кунларидан бошлаб Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати босқичма-босқич пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

 

Маълумотга кўра, 31 июль куни республика ҳудудида иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати 38–41 даража, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 42–43 даражагача кўтарилади. Бу кўрсаткич июль охири ва август бошидаги иқлимий меъёрдан 2–4 даражага юқори бўлади.

 

1–2 август кунлари иссиқ об-ҳаво республиканинг аксарият ҳудудларида давом этади. Фақат шимоли-ғарбий вилоятларда ҳароратнинг пасайиши бошланади. Ушбу кунларда асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди.

 

Прогнозларга кўра, келаси ҳафтадан салқин ҳаво оқими республиканинг барча ҳудудларини қамраб олиб, ҳарорат босқичма-босқич пасаяди.

 

Шунингдек, айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда эса чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида ҳам 31 июль – 2 август кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 37–40 даража, кечаси эса 23–26 даража атрофида бўлади.

 

«Ўзгидромет» прогнозига кўра, август ойининг бошидан республика ҳудудига нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши натижасида кундузги ҳарорат 25–30 даражагача пасайиши кутилмоқда.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

custom img

Пул, телефон ва соатларни зўрлик билан тортиб олишди: Наманганда 7 нафар талаба ушланди

Техникум талабалари 4 нафар тенгдошининг буюмларини очиқдан-очиқ зўрлик ишлатиб тортиб олди.

custom img

Боғча болалари хавфсизлигига бепарволик: ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи Damas'да 16 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланган.

custom img

1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари: “Дубай–Тошкент” рейсида ноқонуний юк аниқланди

Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг юкидан декларацияда кўрсатилмаган 921,37 грамм заргарлик буюмлари ва 3 дона олтин қуйма топилган.

custom img

18 млн дан ортиқ фирибгарлик операцияси: банкларда 461 млрд сўмлик маблағ чиқиб кетишининг олди олинди

Банклардаги антифрод тизимларининг 6 ойлик натижалари эълон қилинди.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

custom img

25 ва 50 фоиз: талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

Қўшимча муддат бакалавриат ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда қайта тикланган талабаларга тегишли.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"