Ўзбекистон

450 нафардан ортиқ ходим Тошкентда энергия хавфсизлигини таъминлашга жалб этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” бошланди.

450 нафардан ортиқ ходим Тошкентда энергия хавфсизлигини таъминлашга жалб этилди

 

Тошкент шаҳрида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва уларни беҳуда сарфлаш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган «Энергетика хавфсизлиги ойлиги» бошланди.

 

Мазкур тадбирлар доирасида 450 нафардан ортиқ ходимдан иборат кучайтирилган ишчи гуруҳлар фаолият бошлади.

 

31 июль куни Юнусобод туманида ўтказилган йўриқномада Тошкент шаҳар прокурори, Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари томонидан масъулларга устувор вазифалар белгилаб берилди.

 

Хусусан, Президент қарорига мувофиқ энергия самарадорлигини ошириш, электр ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш, йирик талон-торож ҳолатларини аниқлаш ҳамда ресурслар йўқотилиши юқори бўлган ҳудудларда назорат тадбирларини кучайтириш режалаштирилган.

 

Шунингдек, электрон мониторинг тизимлари орқали ҳисоблагичига ташқи таъсир ўтказилгани ёки алоқага чиқмаётгани аниқланган истеъмолчилар манзилли равишда ўрганилади.

 

Мутасаддиларга кўра, мазкур тадбирлар энергия ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш ҳамда ҳалол истеъмолчиларни электр ва табиий газ билан барқарор таъминлашга хизмат қилади.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"