Ўзбекистон

“Ҳақингизни талаб қилинг” — Энергетика вазири тадбиркорларга мурожаат қилди

Энергетика вазири электр ва газ тармоқларига уланиш бўйича хизматни илтимос эмас, қонуний равишда талаб қилиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлади.

“Ҳақингизни талаб қилинг” — Энергетика вазири тадбиркорларга мурожаат қилди

 

Янгийўл туманида Энергетика вазири Шерзод Ходжаев ҳамда туман ҳокими Санъатбек Жуманиязов иштирокида тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

 

Учрашувда 27 нафар тадбиркор электр энергияси ва табиий газ таъминоти, тармоқлардаги узилишлар, ёз ойларида электр қуввати ва қиш мавсумида газ босимининг етарли эмаслиги, техник шарт олиш, энергия ресурслари бўйича қарздорлик ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаат ва таклифларини билдирди.

 

Мулоқот давомида мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, айрим мурожаатлар юзасидан жойига чиқиб ўрганиш ўтказилиши белгиланди.

 

Шунингдек, электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича қўлланилган молиявий санкцияларни бекор қилиш ёки камайтириш Энергетика вазирлиги ваколатига кирмаслиги, бундай масалалар амалдаги қонунчиликка мувофиқ суд тартибида кўриб чиқилиши мумкинлиги тушунтирилди.

 

Вазир тадбиркорларга электр ва газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали расмийлаштирилишини эслатиб, бу масалаларни норасмий йўл билан ҳал этишга уринмасликка чақирди.

 

Шунингдек, тизим ходимлари томонидан ноқонуний манфаат талаб қилинган ҳолатлар аниқланса, бу ҳақда Энергетика вазирлиги ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш сўралди. Бундай ҳолатларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши қайд этилди.

 

Учрашувда Энергетика вазири Шерзод Ходжаев тадбиркорларга шундай мурожаат қилди:

«Ҳамма ҳужжатингиз тўғри бўлса, сиз “Электр тармоқлари”дан илтимос қилманг, талаб қилинг. Бунга тўлиқ ҳаққингиз бор».

 

Маълум қилинишича, тадбиркорлар билан бундай очиқ мулоқотлар давом эттирилади. Ҳозирда Янгийўл тумани ва яна 14 та ҳудудда махсус штаблар фаолият юритмоқда.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"