Ўзбекистон

Андижонда 21 нафар болани боғчага олиб кетаётган Tracker ЙТҲга учради, бир бола ҳалок бўлди

Ҳодисада 8 нафар бола жароҳатланган, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган 6 ёшли қизалоқ тўрт кун ўтиб вафот этган.

Андижонда 21 нафар болани боғчага олиб кетаётган Tracker ЙТҲга учради, бир бола ҳалок бўлди

 

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 21 нафар болани хусусий боғчага олиб кетаётган Tracker автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 6 ёшли қизалоқ вафот этгани маълум бўлди.

 

Суд ҳужжатларига кўра, ҳодиса жорий йил 21 февраль куни эрталаб «Хўжаобод–Бобур» автомобиль йўлида содир бўлган. 40 ёшли аёл бошқарувидаги Tracker автомобилида 21 нафар бола хусусий боғчага олиб кетилаётган вақтда ҳайдовчи транспорт воситаси бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устунга урилган.

 

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 нафар бола турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Улар орасида оғир аҳволда шифохонага ётқизилган 6 ёшли қизалоқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, тўрт кун ўтиб вафот этган.

 

Суд жараёнида ҳайдовчи автомобилга 21 нафар болани, жумладан, юкхона (багаж) қисмига ҳам жойлаштирганини тан олган. Унинг айтишича, чап томондан юқори тезликда ҳаракатланган автомобилни кўриб чўчиб кетгани сабаб бошқарувни йўқотган ва машина бетон устунга бориб урилган. Аёл 2-гуруҳ ногирони эканини билдириб, суддан енгиллик сўраган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан аёл Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш) билан айбдор деб топилган.

 

Суд ҳукмига кўра, унга 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"