Ўзбекистон

Фарғонада “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходими бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди

Ҳудудни тозалаш ишлари вақтида ўт ўриш қурилмасининг тиғи узилиб чиқиб, ходимнинг юрагига санчилган.

Фарғонада “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходими бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди

 

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ободонлаштириш ишлари вақтида «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 2026 йил 29 июль куни Учкўприк туманининг Қўқонбой ҳудудида содир бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари ҳудудни ободонлаштириш ва тозалаш ишларига жалб қилинган. Иш жараёнида 34 ёшли марказ ходими Тоҳиржон Жўраев ўт ўриш қурилмасидан фойдаланаётган вақтда қурилманинг ўткир металл тиғи узилиб чиқиб, унинг кўкрак қисмига санчилган.

 

Олинган оғир тан жароҳати оқибатида ходим воқеа жойида вафот этган.

 

Kun.uz хабарига кўра, мазкур ҳодиса нашрнинг бир-биридан мустақил икки манбаси воқеа содир бўлганини тасдиқлаган.

 

Шунингдек, ҳодисадан сўнг Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансур Оллоёров воқеа жойига бориб, марҳумнинг оила аъзолари билан учрашган.

 

Нашр суҳбатлашган манбалардан бирининг таъкидлашича, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимларининг маҳаллаларни ободонлаштириш ишлари уларнинг хизмат вазифаларига кирмайди. Манба давлат буджети ташкилотлари ходимларини бундай ишларга жалб этиш амалиёти бекор қилиниши лозимлигини қайд этган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Фарғонада “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходими бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди | Zamon.uz