Жаҳон

FIFА 4,2 миллиард долларлик хусусийлаштириш режасидан воз кечди

Инфантино FIFАнинг тижорат ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режасидан воз кечиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлади.

FIFА 4,2 миллиард долларлик хусусийлаштириш режасидан воз кечди

 

FIFА Жаҳон чемпионатларини ташкил этиш билан шуғулланувчи янги компания улушининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш орқали 4,2 миллиард доллар жалб этиш режасидан воз кечди. Бу ҳақда BBС хабар берди.

 

Маълум қилинишича, FIFА президенти Жанни Инфантино ташкилотнинг тижорат фаолиятини юритувчи янги компаниясининг 20 фоизлик улушини хусусий инвесторларга сотишни таклиф қилган. Ушбу лойиҳа орқали FIFА бизнеси 20 миллиард долларга баҳоланиб, 4,2 миллиард доллар инвестиция жалб этилиши кўзда тутилган эди.

 

Бироқ мазкур ташаббус UEFА, Осиё футбол конфедерацияси ҳамда Шимолий ва Марказий Америка футбол конфедерацияси томонидан кескин танқид қилинган. Улар Жаҳон чемпионатлари каби нуфузли мусобақаларнинг тижорат манфаатлари йўлида хусусий инвесторлар иштирокига берилишига қарши чиққан.

 

Жанни Инфантино барча томонларнинг фикрларини ўрганиб чиққач, лойиҳа футбол ҳамжамиятида жиддий келишмовчиликларни келтириб чиқаргани сабаб уни амалга оширмасликка қарор қилганини билдирган.

 

Шунингдек, лойиҳа фонида FIFА президентининг катта маслаҳатчиси Карлос Кордейро истеъфога чиққан. У мазкур ташаббус футбол манфаатларига мос келмаслигини таъкидлаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

FIFА 4,2 миллиард долларлик хусусийлаштириш режасидан воз кечди | Zamon.uz