Ўзбекистон

Газ баллонлари кечикиши юзасидан текширув бошланади

Энергетика вазирлиги суюлтирилган газ таъминоти бўйича мурожаатларни назоратга олди.

Газ баллонлари кечикиши юзасидан текширув бошланади

 

Энергетика вазирлиги суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ мурожаатлар ва ижтимоий тармоқларда тарқалган шикоятлар назоратга олинганини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, интернетда Фарғона вилоятининг Қува туманида аҳолига суюлтирилган газ баллонлари қарийб 100 кундан буён етказиб берилмаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилади.

 

Шунингдек, суюлтирилган газ баллонларини етказиб беришдаги кечикишлар, уларни ўз вақтида тўлдириш жараёни ҳамда истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизмат сифати таҳлил қилинади.

 

Бундан ташқари, газ баллонларини тарқатувчи ходимларнинг муомала маданияти билан боғлиқ ҳолатлар ҳам ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши билдирилди.

 

Вазирлик маълумотига кўра, сўнгги ойларда республика ҳудудларида суюлтирилган газ таъминотида кузатилаётган муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

 

Ҳозирда Ўзбекистонда 3,7 миллион хонадон суюлтирилган газдан фойдаланади. Тизим рақамлаштирилганига қарамай, газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар тўлиқ бартараф этилмагани қайд этилди.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"