Ўзбекистон

“Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги”: масъулларга аниқ вазифалар юклатилди

Тошкентда маҳаллаларни обод қилиш бўйича 1 200 га яқин масъул иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

“Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги”: масъулларга аниқ вазифалар юклатилди

 

Тошкент шаҳрида “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, маҳаллаларни обод қилиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгиланди.

 

     

 

Шайхонтоҳур туманидаги Алишер Навоий киносаройида бўлиб ўтган тадбирда Президент Администрацияси вакиллари, Тошкент шаҳар прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси, Миллий гвардия, коммунал хизматлар, Бошқарув сервис компаниялари, «Маҳалла» уюшмаси мутасаддилари ҳамда пойтахтдаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди. Йиғилишда жами 1 200 нафарга яқин масъул ва раҳбар қатнашди.

 

     

 

Тадбир давомида кўчалар, ҳовлилар, ариқ ва хиёбонларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, маҳаллалардаги инфратузилма муаммоларини бартараф этишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ишсиз фуқароларни даромадли меҳнатга йўналтириш ҳамда коммунал хизматлар фаолиятини яхшилаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

 

       

 

Қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар маҳаллаларда обод муҳит яратиш, инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ва ҳудудларни куз-қиш мавсумига пухта тайёрлашга хизмат қилади.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"