Ўзбекистон

Молиявий инқироздаги “Бунёдкор”га бюджетдан 5 млрд сўм ажратилди

Маблағ Президентнинг спорт соҳасини молиялаштиришга оид қарори асосида берилди.

Молиявий инқироздаги “Бунёдкор”га бюджетдан 5 млрд сўм ажратилди

 

Тошкентнинг молиявий қийинчиликларни бошдан кечираётган «Бунёдкор» футбол клубига давлат томонидан 5 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, маблағ Ўзбекистон Президентининг 2026 йил 24 мартдаги ПҚ–107-сонли “Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ажратилган.

 

Клуб баёнотида ҳукумат томонидан амалий ёрдам кўрсатила бошлагани таъкидланиб, давлат раҳбари ҳамда ҳукумат вакилларига футболни ривожлантириш йўлидаги эътибор ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдирилди.

 

Шунингдек, «Бунёдкор» жамоаси Ўзбекистон Суперлигасининг навбатдаги учрашувларига белгиланган режа асосида тайёргарликни давом эттираётгани қайд этилди.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"