Ўзбекистон

Наманган ва Тошкент вилоятларида қарийб 12 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида наркосавдогарлардан гашиш, шунингдек, минглаб АҚШ доллари ва миллионлаб сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинди.

Наманган ва Тошкент вилоятларида қарийб 12 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди



Наманган ва Тошкент вилоятларида ўтказилган кўп босқичли тезкор-қидирув тадбирлари давомида қўшни давлатдан олиб келинган йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмадан чиқарилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.



Наманган шаҳрида ҳаракатланаётган «Nexia» русумли автомобиль тўхтатилиб, кўздан кечирилганда йўловчилардан бирига тегишли целлофан пакет ичидан 944 грамм гашиш моддаси аниқланган. Терговга қадар текширув давомида ушбу фуқаро гиёҳвандлик воситасини Наманган шаҳрида яшовчи шахсдан 9 900 АҚШ доллари эвазига сотиб олгани маълум бўлган.



Тезкор тадбирларнинг навбатдаги босқичида мазкур наркосавдогар қўлга олиниб, ундан 9 200 АҚШ доллари ҳамда 18,4 миллион сўм ашёвий далил сифатида олинган.



Шунингдек, Андижон вилоятида яшовчи икки нафар шахс ҳаракатланаётган «Lacetti» автомашинасидан 9 килограмм 801 грамм гашиш моддаси мусодара қилинган.



Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида наркокурерлар томонидан «закладка» усулида яшириб кетилган 977 грамм гашиш моддасини олаётган маҳаллий фуқаро қўлга олинган.



Шу тариқа, ҳар икки ҳудуддаги тезкор тадбирлар давомида жами 11 килограмм 722 грамм (11,7 кг) гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан чиқарилган.



Мазкур ҳолатлар юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Кузовни кўтариш қимматга тушди: Қашқадарёдан Самарқандга электр узатувчи тармоқ ўчди

Унинг ўчиши Бухоро вилоятидаги шамол электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватига ҳам таъсир кўрсатган.

custom img

Пешона суягини емирган ўсимта: 21 ёшли аёлнинг юзи 3D имплант билан тикланди

Олти ой давомида бош оғриғи ва кўнгил айнишидан азият чеккан аёлда пешона суягини емириб борган ўсма аниқланди.

custom img

Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик: янги портал ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳит яратишга қаратилган янги дастур амалга оширилади.

custom img

Ўқувчилар эшакда мактабга қатнамоқда: ММТБ изоҳ берди

Мутасадди ташкилотлар ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини таъминлаш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўриб чиқмоқда.

custom img

1,3 гектарлик ҳудудда автотураргоҳ: Миллий кутубхона ортидаги лойиҳа маълум қилинди

Тошкентдаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида пулли автотураргоҳ ва жамоат макони ташкил этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"