Жаҳон

Сеутадан Марокашга 70 мингга яқин ноқонуний мигрант қайтарилди

Чегарани кесиб ўтишга уринишлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 67 нафарга етди.

Сеутадан Марокашга 70 мингга яқин ноқонуний мигрант қайтарилди

 

Испаниянинг Сеута анклавида юзага келган мигрантлар инқирози ортидан қарийб 70 минг ноқонуний мигрант Марокашга қайтди. Бу ҳақда EFE агентлиги хавфсизлик идоралари маълумотларига таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, сўнгги 30 соат ичида тахминан 69,5 минг нафар мигрант Сеутадан Марокашга қайтган. Агентликнинг қайд этишича, ушбу рақам оммавий оқим бошланишидан аввал шаҳарда бўлган айрим мигрантларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

 

Ноқонуний мигрантларнинг оммавий қайтиши Испания ва Марокаш ўртасида ҳужжатсиз муҳожирларни соддалаштирилган тартибда қайтариш бўйича эришилган келишувлар ҳамда Сеутадаги мураккаб гуманитар вазият фонида бошланди. ЭФE маълумотига кўра, 85 минг аҳолига эга Сеута шаҳрининг инфратузилмаси юз минглаб одамларни қабул қилиш имкониятига эга эмас. Озиқ-овқат, савдо ва хизмат кўрсатиш тизимлари ҳам жиддий босим остида қолган.

 

Испания Ички ишлар вазирлиги ноқонуний мигрантларнинг қайта кириб келишининг олдини олиш мақсадида Тарахал чегара ҳудудида қўшимча тўсиқлар ўрнатиш ишлари бошланганини маълум қилди.

 

Шунингдек, El Pais нашри маълумотига кўра, чегарани денгиз орқали кесиб ўтишга уринишлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 67 нафарга етган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

 

Мигрантлар инқирози июль ойининг охирларида кескин тус олди. Испания Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 30 июль куни бир куннинг ўзида қарийб 50 минг киши Сеутага ноқонуний равишда кирган. Айрим манбаларда эса сўнгги 24 соат ичида 60 мингдан ортиқ мигрант шаҳарга етиб келгани қайд этилган.

 

Вазият юзасидан Испания Бош вазири Педро Санчес Европа Иттифоқи институтларига мурожаат юбориб, айрим давлатларнинг инқирозга муносабати юзасидан хавотир билдирган. Шу билан бирга, Франция Президенти Эммануэл Макрон Испания билан бирдамлик билдириб, Франция–Испания чегарасига қўшимча ҳарбий кучлар, самолётлар ва дронлар жойлаштирилганини маълум қилган.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"