Сирдарёда МИБ орқали 50 млн электрдан қарздорлик ундирилди
Қарздор ўзига тегишли машина хатлангач, қарздорликни бартараф этишга мажбур бўлган.

Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан қарздор “F.S.” корхонасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси фойдасига 50 млн 835 минг сўм электр энергиясидан қарздорликни ундириш тўғрисида ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари Мажбурий ижро бюросининг Сайҳунобод туман бўлими томонидан олиб борилган.
Ижро ҳужжати талабини ихтиёрий равишда бажариш юзасидан қарздорга муддат берилиб, бажармаслик оқибатлари тушунтирилган.
Бироқ, белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, қарздор корхонага тегишли “Treker” русумли автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.
Натижада, қарздордан 50 млн 835 минг сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, “Ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.







