Ўзбекистон

Талабалар энди ётоқхонага жойлашиш учун алоҳида идораларга мурожаат қилмайди

Ётоқхонага жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш энди ортиқча ҳужжатларсиз ягона тизим орқали бажарилади.

Талабалар энди ётоқхонага жойлашиш учун алоҳида идораларга мурожаат қилмайди

 

1 августдан бошлаб талабалар турар жойига жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш жараёни соддалаштирилади. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали эндиликда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш ҳамда вақтинча рўйхатдан ўтиш ягона композит хизмат орқали амалга оширилади.

 

Янги тартибга кўра, талабалар алоҳида ҳужжатлар тўплаши ёки вақтинча рўйхатдан ўтиш учун бошқа идораларга мурожаат қилиши шарт эмас. Талабалар my.gov.uz порталидаги "Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш" хизмати орқали мурожаат қилади.

 

Ариза маъқуллангач, талабага электрон шартнома ва йўлланма тақдим этилади. Шартномада белгиланган тўлов амалга оширилгач, тизим автоматик равишда вақтинча рўйхатдан ўтиш жараёнини ишга туширади. Рўйхатдан ўтиш тўлови тўланганидан сўнг талабага турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олингани ҳақидаги қайд варағи электрон шаклда тақдим этилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сон қарорига мувофиқ, дастлаб имтиёз ва устуворликка эга талабгорлар талабалар турар жойларига жойлаштирилади. Шундан сўнг қолган ўринлар умумий навбат асосида тақсимланади. Бунда 1-босқич талабалари учун 55–65 фоиз, 2-босқич талабалари учун 15–20 фоиз, 3-босқич ва ундан юқори курс талабалари учун эса 20–25 фоизгача квота ажратилади.

 

2026/2027-ўқув йили учун аризалар 1 августдан ўқув йили якунига қадар қабул қилинади. Олий таълим муассасаларининг 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар эса якуний натижалар эълон қилингач мурожаат юборишлари мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Талабалар энди ётоқхонага жойлашиш учун алоҳида идораларга мурожаат қилмайди | Zamon.uz