Ўзбекистон

Тошкентда болалар майдончаси ўрнидаги қурилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тергов давомида бир гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тошкентда болалар майдончаси ўрнидаги қурилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

 

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида болалар майдончаси ва спорт ўйингоҳи ўрнида амалга оширилган ноқонуний қурилиш ишлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 июль куни Миробод туманидаги ҳолат ўрганилган. Текширув давомида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди балансида бўлган ҳудуд кейинчалик "Al-Latif Hearts Tower" МЧЖ тасарруфига ўтказилгани ҳамда реконструкция ва қўшимча бино-иншоотлар қуриш учун тегишли рухсат ҳужжатлари расмийлаштирилгани аниқланган.

 

Бироқ, «Лолазор» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйлар аҳолиси мазкур ҳудудда янги бино қурилишига қаршилик билдирган. Шунингдек, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан инвестор ўртасида тузилган инвестиция шартномаси бекор қилинган.

 

Шунга қарамай, 2026 йил июнь ойида фонд балансидаги 172 квадрат метр майдондаги бино бузиб ташлангани, бунинг оқибатида давлат манфаатларига жиддий зарар етказилгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 27 июль куни Миробод тумани прокуратураси томонидан "Al-Latif Hearts Tower" МЧЖ мансабдор шахслари ҳамда бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шунингдек, жамиятнинг норасмий раҳбари сифатида кўрсатилаётган Аслиддин Икромов гумон қилинувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Масъулларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда болалар майдончасини аввалги ҳолатига қайтариш бўйича зарур чоралар кўрилаётгани билдирилди.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"