Ўзбекистон

Тошкентдаги қурилиш майдонида ер ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдириб, махсус комиссия тузилганини маълум қилди.

Тошкентдаги қурилиш майдонида ер ўпирилиб тушди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, Орзу массиви 3-уй манзилида жойлашган қурилиш объекти котлованининг бир қисми ўпирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларда кўп йиллик дарахт қулаб электр симларини узиб юборгани, бунинг оқибатида “Орзу” маҳалласи ва унга туташ ҳудудларда электр таъминоти узилгани ҳамда бир киши жароҳатлангани айтилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Ҳокимлик маълумотига кўра, айни пайтда ҳодиса оқибатида жабрланганлар ёки тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаролар қайд этилмаган.

 

Қайд этилишича, вазият Тошкент шаҳар ҳокимининг шахсий назоратига олинган. Унинг топшириғи билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини назорат қилиш инспекцияси, прокуратура органлари, Олмазор тумани ҳокимлиги ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат тезкор махсус комиссия тузилган.

 

Ҳозирда ҳодиса жойида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, хавфли ҳудудни ўраб олиш ва унга киришни чеклаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Мутахассислар ер ўпирилишининг сабаблари, шунингдек, ёндош ҳудуд, йўл қопламаси ва муҳандислик коммуникацияларининг ҳолатини ўрганмоқда.

 

Ҳокимлик текширув якунларига кўра, масъул шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши, шаҳарсозлик қонунчилиги ва қурилиш меъёрларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

custom img

Қорақалпоғистонни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича янги вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раисига “генерал-майор” унвони берилди

Шунингдек, қорақалпоқ халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Бердақ Қарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини муносиб нишонлаш дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

custom img

1 йиллик магистратура жорий этилади: янги ўқув йилидан таълимнинг икки йўналиши белгиланади

Амалий дастурга йўналтирилган магистратура битирувчилари мутахассислигига қараб лойиҳа, стартап, конструкторлик лойиҳаси ёки бошқа амалий ишни тайёрлаб, ҳимоя қилади.

custom img

2,1 млрд куб метр сув йўқотилмоқда: Қорақалпоғистонда каналлар бетонланади

Қорақалпоғистонда 417 минг гектар экин ерини суғоришга йилига 5,7 миллиард куб метр сув сарфланмоқда. Шундан 38 фоизи, яъни 2 миллиард 100 миллион куб метр сув йўқотилмоқда.

custom img

17,5 фоиздан 12 фоизгача: Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик кредитлари арзонлаштирилади

Келаси йили “драйвер” лойиҳаларга 100 миллион доллар йўналтирилиб, камида 50 минг одамни даромадли қилиш мақсад қилинган.

custom img

Тошкентда МИБ орқали маданий буюмлар музейга қайтарилди

Шу тариқа ижро ҳужжатида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилиб, ижро иши якунланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"