Ўзбекистон

Андижонда оммавий муштлашув қилган 7 нафар аёл 5 суткага қамалди

Можаро Инстаграм ижтимоий тармоғида бошланган ўзаро ҳақоратлар оқибатида юзага келган.

Андижонда оммавий муштлашув қилган 7 нафар аёл 5 суткага қамалди

 

Андижон шаҳрида бир гуруҳ аёллар ўртасида содир бўлган оммавий жанжал юзасидан суд қарори чиқарилди. Ҳодисада иштирок этган 7 нафар аёлга 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 30 июль куни соат 12:30 атрофида Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлар ҳудудида содир бўлган. 102 қисқа рақамига келиб тушган мурожаат асосида воқеа жойига етиб борган ички ишлар ходимлари фуқаролар жамоат тартибини қўпол равишда бузиб, ўзаро жанжаллашаётганини аниқлаган.

 

Ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида улар ички ишлар органига олиб борилган. Бироқ айрим аёллар бу ерда ҳам ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмай, ўзаро ҳақорат ва жанжални давом эттирган.

 

Терговга қадар ўтказилган текширув давомида можаро Instagram ижтимоий тармоғида бошланган ўзаро ҳақоратлар оқибатида юзага келгани аниқланган.

 

Тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судига юборилган. Суд қарори билан 7 нафар аёл Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 194-моддаси (ички ишлар органи ходимининг қонуний талабини бажармаслик) бўйича айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Лойиҳа доирасида электр ва газ харажатлари учун компенсация мезонларини кенгайтириш, айрим ҳудудларда электр энергияси истеъмол меъёрини ошириш ҳам назарда тутилган.

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Ҳокимнинг фермерларни ҳақорат қилгани ва картошка экилмаса, ерларини олиб қўйиш билан таҳдид қилгани айтилганди.

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

“ЎЗ” — ўтмишга қайтиш эмас, ўз илдизига таяниб келажакка ҳаракат қилиш ғояси.

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан жабрланган ўқувчини шошилинч тиббий ёрдам муассасасига олиб борган.

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Tасвирга олиш гуруҳининг қолган аъзолари эса мамлакатнинг бошқа шаҳарларида суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Қарийб 190 мамлакат вакиллари қатнашган мусобақа ғолиблари тақдирланди.

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Тошкентда автобус йўлакларига кирадиган автомобиллар назорати кучайтирилмоқда.

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси FIRST Global Challenge мусобақасида мутлақ чемпионликка эришди.