Жаҳон

АҚШ 50 та давлат фуқаролари учун визага 20 минг долларгача депозит жорий қилади

Ўзбекистон ушбу рўйхатга киритилмаган.

АҚШ 50 та давлат фуқаролари учун визага 20 минг долларгача депозит жорий қилади

АҚШ Давлат департаменти 2026 йил 3 августдан бошлаб айрим давлатлар фуқаролари учун сайёҳлик (B-2) ва бизнес (B-1) визаларини расмийлаштиришда депозит (гаров пули) тизимини доимий асосда жорий этишини маълум қилди.

 

Янги тартибга кўра, консуллик ходимлари виза бериш шарти сифатида мурожаатчидан 20 минг АҚШ долларигача депозит талаб қилиши мумкин. Гаров пули АҚШ ҳудудини белгиланган муддатда тарк этиш мажбуриятини таъминлаш мақсадида олинади.

 

Мазкур тизим илк бор 2025 йил август ойида синов тариқасида жорий этилган бўлиб, ўшанда 5 минг, 10 минг ва 15 минг долларгача депозит ундириш амалиёти қўлланган эди. Эндиликда ушбу механизм доимий тартибда амал қилади.

 

Давлат департаменти маълумотига кўра, янги тартиб 50 та давлат фуқароларига татбиқ этилади. Рўйхатдан асосан Африка мамлакатлари, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон ўрин олган. Ўзбекистон ва Россия ушбу рўйхатга киритилмаган.

 

Шунингдек, АҚШ ҳукумати иммиграция назоратини кучайтиришда давом этмоқда. Аввалроқ Америка ОАВлари мамлакат аэропортларида визаси муддати ўтган хорижий фуқароларни аниқлаш ва ушлаш бўйича рейдлар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эди. Ички хавфсизлик департаменти бундай чоралар ноқонуний миграциянинг олдини олишга қаратилганини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.