Ўзбекистон

Бухорода “ҳужра” ташкил қилиб, ноқонуний диний таълим бериб келган шахс ушланди

Шунингдек, фарзандларини мактабга юбормай, ҳужрага берган ота-оналар ҳам жазоланди.

Бухорода “ҳужра” ташкил қилиб, ноқонуний диний таълим бериб келган шахс ушланди

 

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим бериб келган шахс ҳамда бунга шароит яратган ота-оналар аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Ромитан тумани «Қалъайичорбоғ» маҳалласида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаронинг ўз уйида яширин диний ҳужра ташкил этгани фош этилган.

 

Аниқланишича, мазкур шахс махсус диний маълумотга эга бўлмаган ҳолда вояга етмаган болаларга ноқонуний равишда диний таълим бериб, уларга турли топшириқ ва вазифалар юклаб келган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 229-2-моддаси 2-қисми (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, фарзандларини умумтаълим муассасаларига юбормасдан, уларнинг норасмий диний таълим олиши учун шароит яратган ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш мажбуриятларини бажармаслик) асосида қонуний чоралар қўлланилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.