Ўзбекистон

Фарғонада собиқ хотинига шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Жабрланувчини ҳақорат қилган кундоши учун 2 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилди.

Фарғонада собиқ хотинига шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

 

Фарғона вилоятида собиқ турмуш ўртоғига нисбатан жинсий зўравонлик содир этган эркак маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, жабрланувчини ҳақорат қилган унинг иккинчи хотини ҳам суд қарори билан жаримага тортилди.

 

Суд ҳужжатларига кўра, ҳодиса 2026 йил 18 апрель куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани, Яйпан шаҳридаги автобус бекатида юз берган.

 

1991 йилда туғилган эркак собиқ турмуш ўртоғини бекатда учратиб қолиб, уни четга тортган, мажбуран қучоқлаб, ўпишга уринган. Жабрланувчининг суддаги кўрсатмасига кўра, у эркакни итариб юборган.

 

Шу куни кечқурун эркакнинг иккинчи хотини жабрланувчига телефон қилиб, уни ҳақорат қилган ҳамда шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар ишлатган.

 

Суд мажлисида ҳар икки шахс ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон эканини билдирган ва енгилроқ жазо тайинланишини сўраган.

 

Суд қарорига кўра, эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (жинсий зўравонлик) билан айбдор деб топилиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

 

Унинг иккинчи хотини эса 41-моддаси (ҳақорат қилиш) билан айбдор деб топилиб, 5 БҲМ, яъни 2 миллион 60 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"