Жаҳон

Францияда ўрмон ёнғинлари бўйича 375 киши қўлга олинди

Уларнинг 142 нафари вояга етмаганлар эканлиги маълум қилинди.

Францияда ўрмон ёнғинлари бўйича 375 киши қўлга олинди

Францияда ўрмон ёнғинларига алоқадорликда гумон қилиниб, 375 киши қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб маҳаллий ОАВ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ёз мавсуми бошидан буён ўрмон ёнғинларига алоқадорликда жами 375 нафар гумондор қўлга олинган. Уларнинг 142 нафари вояга етмаганлар экани қайд этилган.

 

Расмий маълумотларга кўра, қўлга олинганлардан 36 нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган ёки суд қарорига қадар ҳибсда сақланмоқда.

 

Сўнгги ҳафталарда Франциянинг Жиронда, Од ва Сена-э-Марн ҳудудларида бир нечта йирик ўрмон ёнғинлари кузатилган. Мутасаддилар айрим ёнғинлар юқори ҳарорат ва қурғоқчилик оқибатида юзага келганини, бошқалари эса инсон омили билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

 

Франция Ички ишлар вазири Лоран Нунез июль ойида қайд этилган ёнғинларнинг учдан икки қисми қасддан содир этилганини, қолганлари эса эҳтиётсизлик оқибатида юз берганини маълум қилган.

 

Шунингдек, ҳукумат мамлакатдаги ёнғинлар устидан назорат кучайтирилганини билдирган. Айни пайтда айрим ҳудудларда ёнғинларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда. Европа Иттифоқи ҳам ўрмон ёнғинларига қарши курашиш учун махсус авиация ва юзлаб ўт ўчирувчиларни сафарбар қилган.

custom img

Исроил Трампнинг Ғазо бўйича режасини ўз позициясига мос эмас деб баҳолади

Исроил расмийлари ҲАМАСнинг қисман эмас, тўлиқ қуролсизлантирилишини талаб қилмоқда.

custom img

Россиянинг Геленжик курортидаги пляжга дрон қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса туфайли яна 47 киши жароҳатланди. Украина дрон Россия армияси радиоэлектрон кураш воситаси таъсирида қулаганини билдирди.

custom img

Эрон АҚШ билан музокаралар ўтказилаётганини рад этди

Теҳрон ҳозирча Вашингтон билан ҳеч қандай музокара олиб бормаётганини, Уммон билан мулоқотлар эса фақат Ҳормуз бўғозидаги кемалар қатновига оид масалалар билан чекланганини маълум қилди.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 85 нафарга етди

Табиий офат оқибатида 349 та аҳоли пункти сув остида қолган бўлиб, 300 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрган.

custom img

Сеутага ноқонуний ўтишга уринган мигрантлар орасида ҳалок бўлганлар сони 72 нафарга етди

Қурбонлар орасида 20 ёшли футболчи ҳам бор.

custom img

Покистондаги тинчлик митингида террорчи ўзини портлатди

Портлаш оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган.

custom img

Бугун АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар бошланади — Трамп

Эрон эса ҳозирча бу борада расмий баёнот бергани йўқ.

custom img

АҚШ 50 та давлат фуқаролари учун визага 20 минг долларгача депозит жорий қилади

Ўзбекистон ушбу рўйхатга киритилмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"