Ўзбекистон

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Дубайдан мамлакатга қайтарилди

Фирибгарликда айбланган гумонланувчи терговдан қочиб, узоқ вақт хорижда яшириниб юрган.

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Дубайдан мамлакатга қайтарилди

Интерпол ва халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Дубайдан мамлакатга қайтарилди.

 

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Интерпол Миллий марказий бюроси ҳамда халқаро ҳамкорларнинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари натижасида халқаро қидирувда бўлган фуқаро Н.У. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

 

Қайд этилишича, мазкур шахс фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, терговдан яшириниш мақсадида Ўзбекистонни тарк этган ва узоқ вақт давомида хорижда бўлиб келган.

 

Тезкор ахборот алмашинуви, халқаро ҳамкорлар билан олиб борилган қўшма тадбирлар ҳамда Интерпол каналлари орқали амалга оширилган қидирув ишлари натижасида унинг яшаш жойи аниқланиб, зарур процессуал чоралар кўрилган. Шундан сўнг фуқаро Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили иштирокида Дубайдаги Бош консулхонада белгиланган тартибда қабул қилиниб, мамлакатга қайтарилган.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"