Жаҳон

Сеутага ноқонуний ўтишга уринган мигрантлар орасида ҳалок бўлганлар сони 72 нафарга етди

Қурбонлар орасида 20 ёшли футболчи ҳам бор.

Сеутага ноқонуний ўтишга уринган мигрантлар орасида ҳалок бўлганлар сони 72 нафарга етди

 

Марокашдан Испаниянинг Сеута анклавига ноқонуний равишда ўтишга уринган минглаб мигрантлар билан боғлиқ фожиада ҳалок бўлганлар сони камида 72 нафарга етди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, қурбонлар орасида Марокашнинг “Мағриб Атлетико” футбол клубида тўп сурган 20 ёшли футболчи Фатен Бен Омар эл-Азиз ҳам бор.

 

30 июль куни бошланган оммавий миграция оқими давомида 50 мингдан ортиқ киши қуруқлик ва денгиз орқали Сеута ҳудудига киришга уринган. Айрим мигрантлар денгизда чўкиб кетган, бошқалари эса чегара тўсиқларидан ошишга уриниш чоғидаги тиқилинч оқибатида ҳалок бўлган.

 

Испания расмийлари сўнгги 48 соат ичида 48 мингга яқин мигрант Марокашга қайтарилганини маълум қилди. Сеута маъмурияти маълумотига кўра, ҳодисалар давомида 1 мингдан ортиқ киши тиббий ёрдам олган.

 

Марокаш Ички ишлар вазирлиги аввалроқ 11 нафар қурбон ҳақида маълум қилган бўлсада, кейинчалик халқаро ОАВлар ҳалок бўлганлар сони 72 нафарга етганини хабар қилди. Расмийлар қурбонлар сони ва ҳодиса тафсилотлари юзасидан текширувларни давом эттирмоқда.

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

15 нафардан ортиқ киши сўроқ қилинмоқда, бироқ боланинг қаердалиги ҳозирча номаълум.

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Германия ва Польша янги чекловлар ташаббусини илгари сурмоқда.

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

АҚШ президенти Пекин ва Москванинг Теҳронга кўмаклашаётгани ҳақидаги тахминларни рад этиб, икки давлат бундай ёрдам туфайли кўп нарсани йўқотиши мумкинлигини таъкидлади.

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

Туркия президенти Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бунга Ўзбекистондан келган аёлнинг фуқаролик олишдаги муаммоси сабаб бўлган.

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

Мамлакатнинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 2026 йил августида 215,55 миллиард долларга етган.

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

АҚШ президенти учинчи муддатга президент бўлиш истагини билдирди.

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Ички ишлар вазирлиги айрим мигрантларни рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан озод қилишни таклиф қилди.