Ўзбекистон

Тошкентда маст йўловчи автобус ҳайдовчисини калтаклади

У автобус ойнасини синдириб, транспортга ҳам зарар етказган.

Тошкентда маст йўловчи автобус ҳайдовчисини калтаклади

Тошкент шаҳрида маст ҳолатдаги йўловчи автобус салонида жанжал кўтариб, транспорт воситасининг олд ойнасини синдирди ҳамда ҳайдовчига ҳужум қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йил 1 август куни соат 14:30 атрофида 98-йўналишда ҳаракатланаётган автобусда содир бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, муқаддам судланган, 1982 йилда туғилган Д.П. маст ҳолатда автобус салонида жамоат тартибини бузиб, ҳайдовчининг фаолиятига тўсқинлик қилган ва жанжал чиқарган.

 

Ҳайдовчи — 1988 йилда туғилган Р.Я. ҳуқуқбузарни автобусдан тушираётган вақтда, йўловчи автобуснинг олд ойнасига мушт билан зарба бериб, уни синдирган.

 

Шундан сўнг, Д.П. ҳайдовчининг бўйин ва юз қисмига бир неча марта уриб, унга тан жароҳати етказган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани Ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Якунига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши маълум қилинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.