Ўзбекистон

Тошкентда яна бир йўналишда “Яшил тўлқин” светофор тизими ишга туширилди

Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг 1,7 километрлик қисмида бешта светофор синхронлаштирилиб, ҳаракатланиш вақти 45 фоизга қисқарди.

Тошкентда яна бир йўналишда “Яшил тўлқин” светофор тизими ишга туширилди

 

Тошкент шаҳрида транспорт ҳаракатини самарали ташкил этиш мақсадида “Яшил тўлқин” тизимини босқичма-босқич жорий этиш ишлари давом этмоқда. Марказий йўл ҳаракатини бошқариш маркази матбуот хизмати хабар берди.

 

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Боғибустон кўчаси билан кесишмасидан «Чилонзор» метро бекатигача бўлган 1,7 километрлик йўналишдаги 5 та светофорнинг иш режимини ҳисоблаб чиқиб, уларни ўзаро синхронлаштирди.

 

Мазкур йўналишда илк бор “Яшил тўлқин” тизими сутка давомида ҳар икки йўналишда бир вақтнинг ўзида ишлайдиган тартибда йўлга қўйилди. Бунга ушбу йўлда транспорт оқимининг икки томонда ҳам деярли тенг бўлиши имкон яратди.

 

Ҳисоб-китобларга кўра, тизим жорий этилишидан аввал ушбу йўл қисмини босиб ўтиш учун ўртача 5 дақиқа вақт талаб этилган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 2 дақиқа 45 сониягача қисқарди. Натижада ҳаракатланиш вақти қарийб 45 фоизга камайган.

 

Қайд этилишича, ҳайдовчилар белгиланган 40–60 км/соат тезликка амал қилган ҳолда ҳаракатланса, чорраҳаларда светофорнинг қизил чироғида тўхтамасдан йўлни узлуксиз босиб ўтиши мумкин.

 

Ҳозирги кунга қадар “Яшил тўлқин” тизими пойтахтнинг умумий узунлиги 5,7 километр бўлган икки йўл қисмидаги 18 та тартибга солинадиган чорраҳани қамраб олган. Ушбу йўналишларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш вақти ўртача 30 фоизга қисқарган.

 

Аввалроқ Марказ «Яшил тўлқин» тизимининг дастлабки босқичини Буюк Ипак Йўли кўчасининг «Тўра Бува» масжидидан Салом кўчасигача бўлган қисмида ишга туширган эди. Мазкур йўналишдаги 13 та чорраҳада светофорлар фаолияти ўзаро синхронлаштирилган.

 

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан Тошкентнинг бошқа кўчаларида ҳам “Яшил тўлқин” тизимини жорий этиш бўйича ҳисоб-китоб ва созлаш ишлари давом эттирилмоқда.

custom img

Андижонда оммавий муштлашув қилган 7 нафар аёл 5 суткага қамалди

Можаро Инстаграм ижтимоий тармоғида бошланган ўзаро ҳақоратлар оқибатида юзага келган.

custom img

АҚШдаги ўрмон ёнғинларидан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Ёнғинлар фонида Бош консулхона ватандошларга мурожаат қилди.

custom img

АҚШдан 18 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

Ўзбекистон фуқаролари махсус чартер рейси орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

“Аллоҳ яратган ҳар бир мавжудотнинг қадри бор” — Саида Мирзиёева

Президент администрацияси раҳбари ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларга жазо кучайтирилганини эслатиб ўтди.

custom img

Фарғонада маст ҳайдовчи уриб кетган ЙПХ ходими вафот этди

“Spark” бошқарган ҳайдовчи ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай, уни уриб юборган.

custom img

Ўзбекистонда автобус йўл ҳақларини ошириш таклиф қилинди

Жамоат транспортида субсидиялар тизимини қайта кўриб чиқиш, ташувчиларга тўловларни хизмат сифати билан боғлаш ва автобус тарифларини босқичма-босқич ошириш таклиф этилмоқда.

custom img

Тошкентда ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган оила фош этилди

Улар дори воситаларини Россиядан йўловчилар кўмагида кичик партияларда темирйўл ва самолёт орқали олиб келиб, Тошкентда сотиш билан шуғулланган.

custom img

Бухорода “ҳужра” ташкил қилиб, ноқонуний диний таълим бериб келган шахс ушланди

Шунингдек, фарзандларини мактабга юбормай, ҳужрага берган ота-оналар ҳам жазоланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"