Ўзбекистон

Тошкентдаги 9 қаватли уй ёнидаги котлован ўпирилиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Тошкентдаги 9 қаватли уй ёнидаги котлован ўпирилиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

 

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида кўп қаватли уй яқинида қурилиш ишлари давомида котлован ўпирилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 2 август куни Орзу массиви, 3-уй манзилида жойлашган қурилиш объектида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, меҳмонхона қурилиши учун котлован қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда пудрат ташкилоти эҳтиётсизлиги оқибатида котлован чети ўпирилган.

 

Ҳодиса оқибатида электр кабелига шикаст етган ва ёнғин юзага келган. Шунингдек, бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда унинг даволаниши давом этмоқда.

 

Бош прокуратура маълумотига кўра, ҳолат юзасидан масъул МЧЖ мансабдор шахсларининг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ҳамда 192-11-моддаси (нодавлат ташкилот мансабдор шахслари томонидан ваколатларни суиистеъмол қилиш) аломатлари мавжудлиги сабабли жиноят иши қўзғатилган.

 

Айни пайтда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мутасаддиларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, қурилиш меъёрлари ва шаҳарсозлик талаблари бузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши маълум қилинди.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"