Ўзбекистон

Ўзбекистон мактаб ва ОТМларида хавфсизликнинг янги тартиби жорий этилади

Таълим муассасалари ҳудудига бегона шахсларнинг рухсатсиз кириши тақиқланади, ташриф буюрувчилар эса махсус тартибда рўйхатдан ўтказилади.

Ўзбекистон мактаб ва ОТМларида хавфсизликнинг янги тартиби жорий этилади



Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 июлдаги 425-сон қарори билан давлат таълим муассасалари, нодавлат таълим ташкилотлари ҳамда хорижий давлатлар таълим ташкилотлари филиалларининг хавфсизлигини таъминлашнинг янги тартиби тасдиқланди. Ҳужжат таълим муассасаларида хавфсизлик тизимини замонавий талаблар асосида ташкил этиш ва ўқувчилар, талабалар ҳамда педагоглар хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган.



Қарорга мувофиқ, таълим муассасаларининг асосий кириш жойларида назорат-ўтказиш пунктлари ҳамда замонавий кириш-чиқишни назорат қилиш тизимлари ташкил этилади. Кириш ва чиқиш ҳақидаги маълумотлар электрон тарзда қайд этилиб, камида уч ой давомида сақланади. Шунингдек, ҳудудга кириш биометрик идентификация, бармоқ изи, кўз гавҳари ёки қонунчиликда рухсат этилган бошқа идентификаторлар орқали амалга оширилиши мумкин. Барча кириш-чиқишлар электрон журналга киритилади.



Янги низомга кўра, таълим муассасалари ҳудудига бегона шахсларнинг рухсатсиз киришига йўл қўйилмайди. Ташриф буюрувчилар белгиланган тартиб асосида рўйхатдан ўтказилиб, уларнинг кириб-чиқиши назорат қилинади. Шу билан бирга, мактаблар, академик лицейлар, коллежлар, техникумлар ва олий таълим муассасаларининг асосий кириш жойлари, назорат-ўтказиш пунктлари, йўлаклар, ошхоналар, спорт майдонлари ҳамда бошқа муҳим ҳудудлари замонавий видеокузатув камералари билан жиҳозланади. Видеоёзувлар камида бир ой давомида сақланиши белгиланган.



Ҳужжатда фавқулодда вазиятларда тезкор хабар бериш, қўриқлаш сигнализацияси ва бошқа хавфсизлик тизимларини жорий этиш ҳам назарда тутилган. Шунингдек, таълим муассасалари хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъул ходимларнинг вазифалари, техник воситаларга қўйиладиган талаблар ҳамда ички хавфсизлик тартиблари аниқ белгилаб берилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.