Ўзбекистон

Фарғонада 5 йил давом этган ноқонуний қурилиш тўхтатилди

Қурилиш Президент Администрацияси раҳбари ташаббуси билан олиб борилган ишлар доирасида демонтаж қилинди.

Фарғонада 5 йил давом этган ноқонуний қурилиш тўхтатилди

 

Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Шодиёна кўчасида узоқ йиллардан буён аҳоли эътирозларига сабаб бўлиб келган ноқонуний қурилиш демонтаж қилинди.

 

Маълум қилинишича, мазкур объект қарийб беш йил давомида ҳудуд аҳолисига ноқулайлик туғдириб келган. Фуқароларнинг кўплаб мурожаатларига қарамай, қурилиш ишлари давом эттирилган.

 

Кўрилган чоралар натижасида ноқонуний қурилиш бузиб ташланди. Ушбу ишлар Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева илгари сурган аҳоли учун қулай шаҳар муҳитини яратиш, ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш ҳамда болалар учун замонавий ўйин майдончаларини барпо этиш ташаббуслари доирасида амалга оширилди.

 

Ҳудуд аҳолиси амалга оширилган ишлардан мамнунлигини билдириб, масалага эътибор қаратилгани учун миннатдорлик изҳор қилган.

custom img

Бухоронинг тарихий ҳудудида электроскутер ва электросамокатлардан фойдаланиш чекланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"