Жаҳон

Қирғизистонда одам жасадини куйдириш тақиқланди

Крематорийлардан фақат тиббий биологик чиқиндиларни йўқ қилиш мақсадида фойдаланишга рухсат этилди.

Қирғизистонда одам жасадини куйдириш тақиқланди

 

Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Дафн этиш ва дафн ишлари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартишларни имзолади. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, мамлакат ҳудудида вафот этган шахсларнинг жасадини куйдириш (кремация) расман тақиқланди. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

 

Янги тартибга кўра, крематорийлардан фақат тиббий фаолият натижасида ҳосил бўладиган биологик материаллар — инсон аъзолари ва тўқималарини санитария мақсадида термик йўқ қилиш учун фойдаланишга рухсат этилади.

 

Қонунга киритилган ўзгартишлар билан кремация, хокдонлар, колумбарийлар ва мотам деворларига оид нормалар бекор қилинган. Эндиликда фуқаролар, шунингдек шахси аниқланмаган марҳумлар фақат қабристонларда ерга дафн этилиши белгиланган.

 

Шунингдек, крематорийлардан аборт қилинган ҳамда ўлик туғилган ҳомилаларни куйдириш учун фойдаланиш ҳам тақиқланган.

 

Янги қонун расмий эълон қилинганидан сўнг 10 кун ўтиб кучга киради.

custom img

“Исроил билан музокаралар фақат хўрликка олиб келади” – Ҳизбуллоҳ

Исроил қўшинлари Ливан ҳудудини тарк этмагунча ва ҳужумлар тўхтамагунча музокаралар бўлмаслиги билдирилди.

custom img

Жанубий Кореяда жазирама оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Мамлакат жануби-шарқида ҳаво ҳарорати 42,5 даражани ташкил этиб, 122 йиллик метеорологик кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

custom img

Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеров Украина Ташқи разведка хизматига раҳбар бўлди

У Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида қрим-татар оиласида туғилган.

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари бўйича 375 киши қўлга олинди

Уларнинг 142 нафари вояга етмаганлар эканлиги маълум қилинди.

custom img

Исроил Трампнинг Ғазо бўйича режасини ўз позициясига мос эмас деб баҳолади

Исроил расмийлари ҲАМАСнинг қисман эмас, тўлиқ қуролсизлантирилишини талаб қилмоқда.

custom img

Россиянинг Геленжик курортидаги пляжга дрон қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса туфайли яна 47 киши жароҳатланди. Украина дрон Россия армияси радиоэлектрон кураш воситаси таъсирида қулаганини билдирди.

custom img

Эрон АҚШ билан музокаралар ўтказилаётганини рад этди

Теҳрон ҳозирча Вашингтон билан ҳеч қандай музокара олиб бормаётганини, Уммон билан мулоқотлар эса фақат Ҳормуз бўғозидаги кемалар қатновига оид масалалар билан чекланганини маълум қилди.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 85 нафарга етди

Табиий офат оқибатида 349 та аҳоли пункти сув остида қолган бўлиб, 300 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"