Жаҳон

“Исроил билан музокаралар фақат хўрликка олиб келади” – Ҳизбуллоҳ

Исроил қўшинлари Ливан ҳудудини тарк этмагунча ва ҳужумлар тўхтамагунча музокаралар бўлмаслиги билдирилди.

“Исроил билан музокаралар фақат хўрликка олиб келади” – Ҳизбуллоҳ


 
«Ҳизбуллоҳ» бош котиби Шайх Наим Қосим Исроил билан музокаралар Ливанга ҳеч қандай фойда келтирмаслигини билдириб, бундай мулоқот фақат босим ва хўрликка олиб келишини маълум қилди. Унинг айтишича, Исроил Ливан ҳудудидаги ҳарбий амалиётларини давом эттирар экан, музокаралар учун зарур шарт-шароит мавжуд эмас. Бу ҳақда Таsnim хабар берди.


 
"Сионистик режим билан музокаралар хўрликдан бошқа нарса келтирмайди", деган Шайх Наим Қосим.


 
Унинг таъкидлашича, аввало Исроил Ливан ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқиши, ҳужумларни тўхтатиши ҳамда мамлакат суверенитетини ҳурмат қилиши лозим. Шундан кейингина мавжуд муаммоларни ҳал этишнинг бошқа йўллари муҳокама қилиниши мумкин.


 
Наим Қосим Ливан ҳукумати ва халқини ташқи босимларга ён бермасликка чақирган. Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг ҳарбий босими остида қабул қилинадиган ҳар қандай қарор Ливан манфаатларига зид бўлади ва мамлакатнинг мустақиллигига путур етказади.


 
«Ҳизбуллоҳ» етакчиси қаршилик ҳаракати Ливан хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнаётганини таъкидлаб, ташкилот мамлакат ҳудуди ва халқини ҳимоя қилишни давом эттиришини билдирган. У Ливан ичидаги бирликни сақлаш ва ташқи таҳдидларга қарши умумий позицияни мустаҳкамлаш зарурлигини ҳам қайд этган.

custom img

Қирғизистонда одам жасадини куйдириш тақиқланди

Крематорийлардан фақат тиббий биологик чиқиндиларни йўқ қилиш мақсадида фойдаланишга рухсат этилди.

custom img

Жанубий Кореяда жазирама оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Мамлакат жануби-шарқида ҳаво ҳарорати 42,5 даражани ташкил этиб, 122 йиллик метеорологик кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

custom img

Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеров Украина Ташқи разведка хизматига раҳбар бўлди

У Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида қрим-татар оиласида туғилган.

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари бўйича 375 киши қўлга олинди

Уларнинг 142 нафари вояга етмаганлар эканлиги маълум қилинди.

custom img

Исроил Трампнинг Ғазо бўйича режасини ўз позициясига мос эмас деб баҳолади

Исроил расмийлари ҲАМАСнинг қисман эмас, тўлиқ қуролсизлантирилишини талаб қилмоқда.

custom img

Россиянинг Геленжик курортидаги пляжга дрон қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса туфайли яна 47 киши жароҳатланди. Украина дрон Россия армияси радиоэлектрон кураш воситаси таъсирида қулаганини билдирди.

custom img

Эрон АҚШ билан музокаралар ўтказилаётганини рад этди

Теҳрон ҳозирча Вашингтон билан ҳеч қандай музокара олиб бормаётганини, Уммон билан мулоқотлар эса фақат Ҳормуз бўғозидаги кемалар қатновига оид масалалар билан чекланганини маълум қилди.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 85 нафарга етди

Табиий офат оқибатида 349 та аҳоли пункти сув остида қолган бўлиб, 300 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"