Ўзбекистон

Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда

Конституциявий қонун лойиҳаси Президент Администрацияси мансабдор ва хизматчи ходимлари фаолиятининг ҳуқуқий кафолатларини ҳам мустаҳкамлайди.

Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Қонун лойиҳаси Президент Администрациясининг давлат бошқаруви тизимидаги ўрни, ҳуқуқий мақоми ҳамда фаолиятининг асосий йўналишларини конституциявий қонун даражасида белгилашга қаратилган.

 

Лойиҳага мувофиқ, Президент Администрацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шакллантирилади. Шунингдек, Администрацияга Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Администрация раҳбари бошчилик қилиши назарда тутилмоқда.

 

Ҳужжатда Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, фаолиятининг асосий принциплари, таркибий тузилмаси ва иш фаолиятини ташкил этиш тартиби, давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари аниқ белгилаб берилмоқда.

 

Шунингдек, қонун лойиҳасида Президент Администрацияси мансабдор шахслари, бошқарув ва хизмат кўрсатувчи ходимлари фаолиятининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш ҳам кўзда тутилган.

custom img

Фарғонада 5 йил давом этган ноқонуний қурилиш тўхтатилди

Қурилиш Президент Администрацияси раҳбари ташаббуси билан олиб борилган ишлар доирасида демонтаж қилинди.

custom img

Чилонзорда ноқонуний қурилмалар демонтаж қилиниб, пиёдалар йўлаклари бўшатилмоқда

Тошкент ҳокими тумандаги ободонлаштириш, электр таъминоти ва инфратузилма объектларидаги ишлар билан танишди.

custom img

Тошкентда ноқонуний уй бузилиши ва қурилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тегишли рухсатномасиз 20, 19, 12 ва 2 қаватли турар жой бинолари ўзбошимчалик билан қурилгани аниқланди.

custom img

Тошкентдаги 10 нафар туман ҳокимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойишига кўра, текширув натижалари юзасидан тегишли хулосалар расмийлаштирилади.

custom img

Андижон ва Қашқадарёда пора олаётган мансабдор мансабдорлар ушланди

Мансабдорлар фуқароларнинг масаласини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига минглаб доллар талаб қилган.

custom img

Тошкентда фуқаролар уйидан мажбурий чиқарилгани айтилмоқда

Тошкент прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирди.

custom img

Қашқадарёда эркак хотинини аёвсиз калтаклади

Ҳимоя ордери расмийлаштирилганига қарамай, эркак турмуш ўртоғига тан жароҳати етказган.

custom img

Ўзбекистонда имтиёзли транспорт чиптаси учун қоғоз талонлар бекор қилинади

Ўн бир тоифадаги фуқароларга чипта харид қилиш учун ИД-карта ёки биометрик паспортни тақдим этиш кифоя қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"