Ўзбекистон

Сурхондарёда қарийб 100 йиллик 11 туп арча ноқонуний қўпорилди

Дарахтларни қўпориш ишлари экология ходимларининг огоҳлантиришларига қарамай амалга оширилгани билдирилди.

Сурхондарёда қарийб 100 йиллик 11 туп арча ноқонуний қўпорилди

 

Экология миллий қўмитаси Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани Цангардак маҳалласидаги Узун ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда дарахтларни қўпориш ва уларга шикаст етказиш ҳолати юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса юзасидан Экология миллий қўмитаси Экополицияси, Бош прокуратура, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда экология ҳудудий бошқармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ишлар ҳеч қандай рухсатномасиз, экология ходимларининг огоҳлантиришларига қарамай амалга оширилган.

 

Ўрганишлар давомида дарахтларга етказилган экологик зарар миқдори, қурилиш ишларининг амалдаги экологик қонунчилик талабларига мувофиқлиги ҳамда айбдор шахсларнинг жавобгарлиги юзасидан ҳуқуқий баҳо берилади.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳудудда қарийб 100 йиллик 11 туп Зарафшон арчаси қўпорилгани аниқланган.

 

Текширув якунлари бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан амалдаги қонунчилик асосида қатъий чоралар кўрилиши, натижалар юзасидан жамоатчиликка қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"