Ўзбекистон

Тошкентда фуқаролар уйидан мажбурий чиқарилгани айтилмоқда

Тошкент прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Тошкентда фуқаролар уйидан мажбурий чиқарилгани айтилмоқда

 

Тошкент шаҳар прокуратураси ижтимоий тармоқларда фуқаролар томонидан уйидан мажбурий чиқариб юборилгани ҳақидаги мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, фуқаролар Р. Паянов ва бошқалар ўзларига тегишли бўлган уй-жойдан мажбурий равишда чиқариб юборилгани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган.

 

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари томонидан воқеа жойига чиқиб ўрганилган. Ўрганиш жараёнида мурожаат муаллифлари ва “MEGA LOGISTICS SERVICE” МЧЖ вакиллари иштирок этган ҳамда барча тегишли шахслардан аризалар қабул қилинган.

 

Қайд этилишича, мазкур мурожаат Тошкент шаҳар прокуратураси назоратига олинган бўлиб, ўрганиш якунларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"