Ўзбекистон

Тошкентда икки йўловчи автобуси тўқнашди, бир йўловчи жароҳатланди

Жабрланувчи автобус ҳайдовчиси томонидан тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент давлат тиббиёт университети стоматология клиникасига етказилган.

Тошкентда икки йўловчи автобуси тўқнашди, бир йўловчи жароҳатланди

 

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ 2 ва 18-автобус саройларига қарашли автобуслар иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 2026 йил 2 август куни соат 08:10 атрофида Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчасида юз берган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 17-сонли йўналишда ҳаракатланаётган «Yutong» газ русумли автобус ҳайдовчиси эҳтиётсизлик оқибатида «Юлдуз» бекатида тўхтаб турган 85-сонли йўналишдаги «Yutong» электробусининг орқа қисмига урилган.

 

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида газ автобусидаги бир нафар йўловчи тан жароҳати олган.

 

Жабрланувчи автобус ҳайдовчиси томонидан тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент давлат тиббиёт университети стоматология клиникасига етказилган. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйига жавоб берилган.

 

Ҳодиса оқибатида шикастланган ҳар икки автобусни қайта йўналишга чиқариш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"