Ўзбекистон

Тошкентда «кешбэк» тизими орқали 4,7 млрд сўмлик буджет маблағи талон-торож қилинди

Масъуллар компьютер техникаси орқали гўёки 76,2 миллиард сўмлик маҳсулот реализация қилингани ҳақида сохта маълумотларни расмийлаштирган.

Тошкентда «кешбэк» тизими орқали 4,7 млрд сўмлик буджет маблағи талон-торож қилинди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказган терговга қадар текширувда «Г.М.» МЧЖ мансабдор шахслари томонидан “Soliq Mobile” иловасидаги «кешбэк» тизимидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди.

 

Аниқланишича, масъуллар компьютер техникаси ёрдамида гўёки 76,2 миллиард сўмлик маҳсулот реализация қилингани ҳақида сохта маълумотлар расмийлаштирган. Шунингдек, назорат-касса машиналари орқали қалбаки харид чеклари шакллантирилиб, улар Телеграм орқали 2 475 нафар Ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқарога 70–150 минг сўмдан сотилган.

 

Натижада “Soliq Mobile” иловаси орқали 7,5 миллиард сўм кешбек ҳисобланган, шундан 4,1 миллиард сўми буджет маблағлари ҳисобидан ноқонуний тўлаб берилгани аниқланган.

 

Шу билан бирга, Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ва Солиқ қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган текширувда «E.G.» ҳамда «I.F.» МЧЖ масъуллари ўзаро тил бириктириб, 10 миллиард сўмлик маҳсулот реализацияси юзасидан сохта маълумотлар расмийлаштиргани маълум бўлди.

 

Улар қалбаки харид чекларининг 1 812 нафар фуқаро номига расмийлаштирилишини таъминлаб, “Солиқ Мобиле” иловаси орқали 1 миллиард сўм кешбек ҳисоблатган, шундан 640,8 миллион сўми ноқонуний равишда буджет маблағлари ҳисобидан тўлаб берилган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"