Ўзбекистон

Тошкентда ноқонуний уй бузилиши ва қурилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тегишли рухсатномасиз 20, 19, 12 ва 2 қаватли турар жой бинолари ўзбошимчалик билан қурилгани аниқланди.

Тошкентда ноқонуний уй бузилиши ва қурилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

 

Тошкент шаҳар прокуратураси “New Port” турар жой мажмуаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 август куни ижтимоий тармоқларда “New Port” турар жой мажмуаси мансабдор шахслари томонидан Яккасарой тумани, Дамариқ МФЙ, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 19-уйда яшовчи фуқароларга компенсация пуллари тўлиқ тўланмаётгани ҳамда уй ноқонуний бузилаётгани ҳақида видеомурожаат тарқалган.

 

Терговга қадар ўтказилган текширув давомида “Mega Logistics Service” МЧЖ мансабдор шахслари ушбу манзилдаги фуқароларни мажбурий кўчириш бўйича ижро ҳаракатлари якунланмаган бўлишига қарамай, уйни ўзбошимчалик билан бузиб ташлагани аниқланган.

 

Шунингдек, компания тегишли рухсатнома олмасдан ҳудудда бир дона 20 қаватли, икки дона 19 қаватли, бир дона 12 қаватли ҳамда бир дона 2 қаватли турар жой биноларини ўзбошимчалик билан қурилгани маълум бўлган.

 

Текширув якунларига кўра, “Mega Logistics Service” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Қайд этилишича, мазкур жиноят иши тергови алоҳида назоратга олинган бўлиб, якунлари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда ноқонуний уй бузилиши ва қурилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди | Zamon.uz