Ўзбекистон

Ўзбекистонда айрим қоидабузарликлар учун автомобиль 1 йилгача олиб қўйилиши мумкин

Депутатлар автомобилни вақтинча олиб қўйишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Ўзбекистонда айрим қоидабузарликлар учун автомобиль 1 йилгача олиб қўйилиши мумкин

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари маъмурий жазонинг янги тури — автомототранспорт воситасини 6 ойдан 1 йилгача муддатга вақтинча олиб қўйишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

 

Қонун лойиҳаси йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда қўпол қоидабузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Ҳужжат билан Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда.

 

Лойиҳага кўра, вояга етмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш оқибатида оғир тан жароҳати ёки ўлим юз берса, транспорт воситасини топширган шахс учун жиноий жавобгарлик белгиланади.

 

Шунингдек, вояга етмаганларга транспорт бошқарувини топшириш, ноқонуний пойгалар ташкил этиш ва уларда иштирок этиш, тезликни 80 км/соатдан ортиқ ошириш, юк транспортини тунги вақтда хавфли ҳолатда қолдириш каби қоидабузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинмоқда.

 

Бундан ташқари, йўл безорилиги, ноқонуний пойга ташкил этиш, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш ёки тиббий текширувдан бош тортиш ҳолатлари транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки ушбу ҳуқуқдан маҳрум этилган шахслар томонидан содир этилганда, автомобилни 6 ойдан 1 йилгача вақтинча олиб қўйиш жазоси қўлланиши мумкин.

 

Мазкур жазо чораси қонунда белгиланган ҳолларда туман ёки шаҳар судлари томонидан тайинланади.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"