Ўзбекистон

Ўзбекистонда имтиёзли транспорт чиптаси учун қоғоз талонлар бекор қилинади

Ўн бир тоифадаги фуқароларга чипта харид қилиш учун ИД-карта ёки биометрик паспортни тақдим этиш кифоя қилади.

Ўзбекистонда имтиёзли транспорт чиптаси учун қоғоз талонлар бекор қилинади



Президент Шавкат Мирзиёевга имтиёзли транспорт хизматларидан фойдаланиш тартибини соддалаштириш ва уларни рақамлаштиришга қаратилган таклифлар тақдим этилди.



Таклифларга кўра, 11 тоифадаги фуқаролар ҳаво, темир йўл ва шаҳарлараро транспортда бепул ёки 50 фоизлик чегирма асосида қатнайди. Бунда қоғоз талонлар бекор қилиниб, чипта харид қилиш учун IB-карта ёки биометрик паспортни тақдим этишнинг ўзи кифоя қилади. Имтиёз ҳуқуқи “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали текширилади.



Шунингдек, 2027 йил 1 январдан имтиёзли авиа, темир йўл ва шаҳарлараро автобус чипталарини «Барака» ижтимоий карта мобил иловаси орқали онлайн харид қилиш имконияти яратилади.



Маълумотларга кўра, ҳозирда 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслар ҳамда Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини бартараф этишда иштирок этган 48,4 мингдан ортиқ фуқаро транспорт имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. 2025 йилда улар ушбу хизматлардан 1,7 миллион марта фойдаланган.



Президент тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, янги хизматларни ҳудудларда сифатли йўлга қўйиш ва уларнинг ижросини қатъий назорат қилиш бўйича топшириқлар берди.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"