Жаҳон

Жанубий Кореяда жазирама оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Мамлакат жануби-шарқида ҳаво ҳарорати 42,5 даражани ташкил этиб, 122 йиллик метеорологик кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

Жанубий Кореяда жазирама оқибатида 16 киши ҳалок бўлди


 
Жанубий Кореяда давом этаётган рекорд даражадаги жазирама оқибатида ҳалок бўлганлар сони 16 нафарга етди. Мамлакат президенти Ли Же Мён ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органларига экстремал иссиқдан зарар кўраётган аҳолини қўллаб-қувватлаш чораларини кучайтириш, шунингдек, фавқулодда вазиятларга жавоб бериш тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.


 
Президентнинг таъкидлашича, экстремал об-ҳаво ҳодисалари тобора тез-тез кузатилмоқда ва мавжуд инқирозга қарши кураш тизими янги иқлим шароитларига мослаштирилиши зарур. У, айниқса, кексалар, очиқ ҳавода ишловчилар ва бошқа хавф гуруҳларига мансуб фуқароларни ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чоралар кўришни талаб қилган.


 
Жанубий Корея Метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, мамлакат жануби-шарқидаги Янсан шаҳрида ҳаво ҳарорати 42,5 даражани ташкил этиб, 122 йиллик метеорологик кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткич қайд этилган. Шунингдек, тарихда илк бор Сеул ва Кёнгги провинциясининг айрим ҳудудларида энг юқори даражадаги жазирама огоҳлантируви эълон қилиниб, кейинчалик у бутун пойтахт ҳудудига кенгайтирилган.


 
Кучли иссиқ электр энергияси истеъмолининг кескин ошишига ҳам сабаб бўлган. Ҳукумат электр тармоқлари узлуксиз ишлашини таъминлаш, совутиш марказлари фаолиятини кенгайтириш ва аҳолига ичимлик суви ҳамда бошқа зарур воситаларни етказиб бериш бўйича фавқулодда чораларни ишга туширган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.