Жаҳон

Ҳамас қуролсизлантирилмагунча Исроил Ғазони тарк этмайди — Нетаняху

Исроил Бош вазири Ғазодаги Исроил ҳарбийлари мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриш бўйича топшириқ олганини айтди.

Ҳамас қуролсизлантирилмагунча Исроил Ғазони тарк этмайди — Нетаняху

 

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Ҳамас ҳаракати тўлиқ қуролсизлантирилмагунча Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий позицияларини тарк этмаслигини маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Исроил хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш масаласида қатъий позицияда қолади. Шу боис, Ҳамас қуролсизлантирилмагунча Исроил қўшинлари Ғазо секторидаги амалдаги ҳарбий чизиқлардан чекинмайди.

 

Нетаняху АҚШ томонидан Ғазони қуролсизлантириш бўйича таклифлар тақдим этилганини, бироқ Исроил айрим бандлар юзасидан ўз эътироз ва таклифларини билдирганини қайд этган.

 

Бош вазирнинг таъкидлашича, Ғазо секторида хизмат қилаётган Исроил ҳарбийлари мамлакат ҳудуди ва фуқароларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш бўйича топшириқ олган.

 

Аввалроқ Исроил расмийлари Ҳамаснинг тўлиқ қуролсизлантирилиши ҳамда Ғазо секторининг демилитаризация қилиниши ҳар қандай сиёсий жараён ва келишувнинг асосий шарти эканини маълум қилганди.

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Визасиз қатнов фақат ҳаво йўлларига эмас, қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларига ҳам татбиқ этилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.