Ўзбекистон

“Менинг маошим 4 миллион евро эмас” — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи ўзи ҳақидаги нотўғри маълумотлар тарқатилаётганини ва улар ҳақиқатга мос эмаслигини таъкидлади.

“Менинг маошим 4 миллион евро эмас” — Фабио Каннаваро

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўзининг йиллик маоши 4 миллион евро экани ҳақидаги хабарларни рад этди.

 

Матбуот анжуманида сўзга чиққан мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган келишувга кўра, у ўзи жалб қилган мутахассисларнинг иш ҳақини шахсий маблағлари ҳисобидан тўламоқда.

 

Каннаваронинг маълум қилишича, ҳужумчилар билан ишловчи мураббий Роландо Бянки терма жамоада бепул фаолият юритмоқда. Шунингдек, физиотерапевт Симоне Сиджилё Италиянинг Палермо клубидаги фаолиятини тарк этиб, аввалги маошининг атиги 20 фоизига ишлашга рози бўлган.

 

Мураббий, шунингдек, сўнгги вақтларда ўзи ҳақидаги бир қатор ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилаётганини билдириб, терма жамоа ичида маълумотларни ташқарига сиздираётган шахс борлигини ҳам қайд этди.

custom img

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга кириш имтиҳонларида қўшимча вақт берилади

Шунингдек, улар имтиҳонларда Брайл алифбоси, аудио ва электрон форматдаги материаллардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

custom img

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди, 26 киши эвакуация қилинди

Ёнғин қутқарувчилар томонидан қарийб 1,5 соатда ўчирилган.

custom img

Тошкентдаги котлован ўпирилган ҳудудда ўнлаб дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди

Мазкур қурилиш майдонида ноқонуний кесилган дарахтлар оқибатида табиатга 605 миллион сўм, кейинги ҳолатда эса яна 218,3 миллион сўм зарар етказилгани маълум қилинди.

custom img

Ўзбекистон халқ шоири Шарифа Салимова вафот этди

Шоира журналистика, адабиёт ва давлат бошқаруви тизимида узоқ йиллар самарали фаолият юритган.

custom img

Тошкент вилоятида боласининг таглигига олтин яшириб олиб ўтишга уринган аёл ушланди

Яна бир ҳолатда чет эллик аёл 14 ёшли қизининг кийимлари остига 40 минг долларни яшириб, мамлакатдан олиб чиқишга уринган.

custom img

Тарихий кун: “Samarkand-2028” сунъий йўлдоши муваффақиятли орбитага чиқарилди

“Samarkand-2028” номи 2028 йилда Халқаро астронавтика конгресси Самарқанд шаҳрида ўтказилишига ишора қилади.

custom img

Сурхондарёда 11 ёшли ўғлини сотишга уринган аёл 3,5 йилга қамалди

Аёл ўғлини 40 миллион сўмга беришга келишган ва 20 миллион сўмни олаётган вақтида қўлга олинган.

custom img

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудларни алмашишнинг амалий босқичини бошлади

Аҳолини рўйхатга олиш ишлари якунлангач, уларга Қирғизистон фуқаролигини бериш бўйича белгиланган тартиблар бошланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"