Ўзбекистон

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга кириш имтиҳонларида қўшимча вақт берилади

Шунингдек, улар имтиҳонларда Брайл алифбоси, аудио ва электрон форматдаги материаллардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга кириш имтиҳонларида қўшимча вақт берилади

 

2027/2028-ўқув йилидан бошлаб ногиронлиги бўлган абитуриентлар учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари, педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ҳамда миллий сертификат олиш имтиҳонларида қўшимча қулайликлар яратилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Унга кўра, мазкур тоифадаги талабгорларга белгиланган имтиҳон вақти меъёрининг 50 фоизи миқдорида қўшимча вақт ажратилади. Шунингдек, имтиҳон материалларидан Брайл алифбоси, аудио ва электрон форматларда фойдаланиш имконияти яратилади.

 

Қарорга асосан, 2026/2027-ўқув йилидан алоҳида таълим эҳтиёжига эга болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида ўқитиш индивидуал таълим режалари асосида ташкил этилади.

 

Бундан ташқари, 2026 йил 1-центабрдан коррекцион синф ташкил этган ҳолда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотларига ушбу синфларда таълим олаётган ҳар бир ўқувчи учун субсидия ажратилади. Унга кўра, Тошкент шаҳрида БҲМнинг 11 баравари, вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳрида БҲМнинг 9,5 баравари, бошқа туман ва шаҳарларда эса БҲМнинг 8,5 баравари миқдорида субсидия тўланади. 2027 йил 1 майдан эса алоҳида таълим эҳтиёжига эга болаларни ваучер асосида замонавий ассистив (ёрдамчи) воситалар билан таъминлаш тизими жорий этилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга кириш имтиҳонларида қўшимча вақт берилади | Zamon.uz