Жаҳон

Олимлар ер аҳолиси икки бараварга қисқартиришни таклиф қилди

Тадқиқотчилар фикрича, табиий ресурслар танқислигининг олдини олиш учун 2200 йилгача дунё аҳолисини босқичма-босқич камайтириш зарур.

Олимлар ер аҳолиси икки бараварга қисқартиришни таклиф қилди

 

Халқаро олимлар гуруҳи Ер аҳолиси сонини 2200 йилга қадар босқичма-босқич икки бараварга, яъни тахминан 4 миллиард кишигача камайтириш таклифини илгари сурди. Бу ҳақдаги тадқиқот Sustainable Development илмий журналида эълон қилинди.

 

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, сўнгги бир асрда дунё аҳолиси 2 миллиарддан кам кўрсаткичдан 8,3 миллиард нафарга етган ва бундай ўсиш табиий ресурсларга босимни кескин кучайтирган.

 

Олимлар таклиф қилаётган ёндашув мажбурий чораларни эмас, балки оилани режалаштириш имкониятларини кенгайтириш, айниқса кам даромадли мамлакатларда аёлларнинг репродуктив саломатлик хизматларидан фойдаланишини яхшилаш орқали туғилиш суръатларини табиий равишда пасайтиришни назарда тутади.

 

Тадқиқотчилар фикрича, инсониятнинг сайёрага умумий таъсири ҳар бир инсоннинг атроф-муҳитга кўрсатадиган таъсири ҳамда Ер аҳолиси сони кўпайтмаси билан белгиланади. Шу боис, глобал аҳоли сонининг ортиб бориши экологик ва ресурслар билан боғлиқ муаммоларни янада кучайтираётгани қайд этилган. Мутахассислар прогнозига кўра, агар мавжуд тенденция сақланиб қолса, 2100 йилга бориб Ер аҳолиси сони 11,4 миллиард нафарга етиши мумкин.

 

Тадқиқотда келтирилишича, сўнгги 50 йил давомида атмосферага чиқарилган карбонат ангидрид (СО₂) ҳажми икки баравардан кўпроққа ошган. Шу даврда глобал биологик хилма-хиллик икки баравардан ортиқ қисқарган, энергия истеъмоли эса қарийб уч баравар кўпайган. Бундан ташқари, табиий ресурсларни қазиб олиш ва пестицидлардан фойдаланиш ҳажми ҳам тўрт баравардан кўпроққа ошгани қайд этилган. Мутахассислар ушбу омиллар сайёра ресурсларига босимни янада кучайтираётганини таъкидлаган.

 

Тадқиқот муаллифлари бундай ёндашув табиий экотизимларни тиклаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, ресурслар учун рақобатни юмшатиш ҳамда глобал қашшоқликни қисқартиришга хизмат қилиши мумкинлигини қайд этган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Олимлар ер аҳолиси икки бараварга қисқартиришни таклиф қилди | Zamon.uz