Жаҳон

Россиянинг Киевга ҳужумлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Киев вилоятидаги ҳужумларда Бровари, Буча ва Фастив туманлари энг кўп зарар кўрган ҳудудлар сифатида қайд этилди.

Россиянинг Киевга ҳужумлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

 

Россия армияси томонидан Киев шаҳри ва Киев вилоятига баллистик ракеталар ҳамда дронлар ёрдамида амалга оширилган кенг кўламли ҳужумлар оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, 48 киши эса турли даражада тан жароҳати олди.

 

Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Киев вилоятида 14 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Энг кўп қурбон Бровари туманида қайд этилиб, у ерда 9 киши вафот этган. Буча туманида 4 нафар, Фастив туманида эса 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

 

Вилоятда 22 киши жароҳат олган бўлиб, Бровари туманида 12 нафар, Буча туманида 7 нафар ва Фастив туманида 3 нафар фуқаро тиббий ёрдамга муҳтож бўлган.

 

Киев шаҳрининг Голосевский, Оболонский, Деснянский ва Святошинский туманларида ҳам зарбалар оқибатлари қайд этилди. Турар жой бинолари, омборхоналар, логистика марказлари ва бошқа фуқаролик инфратузилмаси зарар кўрди, бир нечта йирик ёнғинлар юзага келди.

 

Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига юзлаб қутқарувчилар ва махсус техникалар жалб қилинган. Жароҳатланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

custom img

Июль АҚШ тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

Рекорд даражадаги иссиқ 185 миллиондан ортиқ кишига таъсир кўрсатган.

custom img

Колумбиядаги зилзила қурбонлари сони 224 кишига етди

Мамлакатда миллий фалокат ҳолати эълон қилиниб, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

custom img

Ливан ўлим жазосини бекор қилди

Шу тариқа мамлакат араб дунёсида ўлим жазосини расман бекор қилган биринчи давлатга айланди.

custom img

Жанубий Африканинг айрим ҳудудларида кучли қор ёғди

Ғарбий Кейпдаги тоғ чўққилари ҳам қор билан қопланди. Мамлакат об-ҳаво хизмати айрим ҳудудларда жуда совуқ, ёмғирли ва кучли шамолли об-ҳаво кузатилиши ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Трамп Эрон таҳдиди сабаб Туркиядан яширинча ҳарбий самолётда учиб кетган

Трамп Туркияга НАТО саммитида қатнашиш учун борганди. Саммит якунида эса Эрон томонидан унга қарши суиқасд таҳдиди аниқланиб, қайтиш режаси ўзгартирилган.

custom img

Башар Асад ўлим жазосига ҳукм қилинди

Шунингдек Сурия суди собиқ президентнинг укаси Маҳер Асад ва амакиваччаси, Суриянинг собиқ ҳарбий амалдори Атеф Нажибни ҳам ўлим жазосига ҳукм қилди.

custom img

“У ажойиб” — Трамп FIFA президенти Инфантинони қўллаб-қувватлади

АҚШ президенти раҳбари Жанни Инфантинони лавозимидан алмаштириш ташкилот учун “даҳшатли хато” бўлишини айтди.

custom img

Месси отасининг вафоти сабаб футболдаги фаолиятини вақтинча тўхтатди

“Интер Маями” клуби футболчига муддатсиз таътил берган, унинг жамоага қайтиш санаси ҳозирча номаълум.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"