Ўзбекистон

Сурхондарёда 11 ёшли ўғлини сотишга уринган аёл 3,5 йилга қамалди

Аёл ўғлини 40 миллион сўмга беришга келишган ва 20 миллион сўмни олаётган вақтида қўлга олинган.

Сурхондарёда 11 ёшли ўғлини сотишга уринган аёл 3,5 йилга қамалди

 

Сурхондарё вилоятида 11 ёшли ўғлини 40 миллион сўм эвазига сотишга уринган аёлга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

 

Суд ҳужжатларига кўра, айбланувчи ўзига таниш аёл билан 2014 йилда туғилган ўғлини 40 миллион сўмга беришга келишган. Томонлар маблағнинг 20 миллион сўми олдиндан, қолган қисми эса бола харидор номига расмийлаштирилгач тўланишига келишиб олган.

 

2026 йил 4 апрель куни Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида аёл олдиндан келишилган 20 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Суд жараёнида аёл қилмишини оғир моддий аҳволи, қарзлари, уй-жойи йўқлиги ва оилавий муаммолар билан изоҳлаб, айбига иқрор бўлган.

 

Маълум бўлишича, болани олиши керак бўлган аёл ушбу таклиф ноқонуний эканини англаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Шундан сўнг тезкор тадбир ташкил этилган.

 

Суд аёлни Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «б» банди (одам савдоси) билан айбли деб топиб, Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланган ҳолда 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

 

Шунингдек, боланинг васийлигини белгилаш масаласи ваколатли давлат органлари зиммасига юклатилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Сурхондарёда 11 ёшли ўғлини сотишга уринган аёл 3,5 йилга қамалди | Zamon.uz